Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда бўладиган озодалик ҳашаридан четда қолманг

Кейинги кунлардаги сурункали ёғингарчилик натижасида кўча ва хиёбонлар, ариқлар, ирригиция тармоқларида тўпланиб қолган турли чиқиндилар атроф-муҳит тозалигига раҳна солмоқда.

Дунё нигоҳида туризм марказига айланиб бораётган вилоятимизнинг обод ва орасталиги, тозалиги учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Вилоятимиз аҳлини, маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар ходимларини шу йилнинг 27-28 апрель кунлари ўтказиладиган ҳашарда фаол иштирок этиб, ўз хонадонлари, ташкилот ва муассасалари ҳудуди тозалигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшишга чақирамиз.

Халқимизнинг боқий қадриятларидан бири бўлган ҳашар орқали Самарқандни обод ва кўркам масканга айлантиришга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Хайрли ишдан четда қолманг!