Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда "Ғалла-2019" ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллада

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Самарқанд вилоятининг барча туманларида ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Миришкорларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 100 отряд ташкил этилган. Мазкур жараёнда вилоятдаги автотранспорт корхоналари ишчи-хизматчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Нуробод туманида жами 66 та фермер томонидан 2010 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан шартномавий давлатга дон сотиш топшириғи 9328 тоннани ташкил этади. Тумандаги жами отрядлар ва комбайнлар сони 14 тани ташкил этиб, ҳар бир комбайнга 5 тадан юк автотраспорт воситалари бириктирилган. Жами туман бўйича 14 та комбайнлар ва “Оқсой транс бизнес” МЧЖ билан шартнома асосида ишлайдиган 75 та юк ташувчи транспорт воситалари ғалла ўрим-йиғим ишларида қатнашмоқда.

Вилоятнинг Тойлоқ туманида эса жами 444 та фермерлар томонидан 5275 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан шартномавий давлатга дон сотиш топшириғи 15832 тоннани ташкил этади. Тумандаги жами отрядлар ва комбайнлар сони 15 тани ташкил этиб, ҳар бир комбайнга 6 тадан юк автотраспорт воситалари бириктирилган. “Хуршид транс Х.А.Т.К” МЧЖ билан шартнома асосида ишлайдиган 100 та юк ташувчи транспорт воситалари ғалла ўрими ва ташиш жараёнида фаол иштирок этмоқда.