Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Энг кўп олтин медал Паст Дарғом туманидаги 21-мактаб ўқувчиларига тегишли бўлиб, уларнинг 12 нафари ушбу мукофот билан тақдирланди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Облоқулов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловлар қатнашди ҳамда мактаб ўқувчиларининг кейинги ўқишларига омад тилади.