Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Мобиль тарғибот” автомашинаси ёрдамида аҳолига йўл ҳаракати қоидалари ўргатилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ вилоят ҳудудидаги йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ва ҳаракат иштирокчиларини ҳушёрликка чақириш мақсадида ўзгача усулларидан кенг фойдаланилмоқда.

Бу борада бошқарманинг матбуот гуруҳи томонидан ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, «Йўл ҳаракати қоидалари»ни кенг кўламда тарғиб қилиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Дамас” русумли автомашина махсус жиҳозланиб (телевизор, ноотбук, проектор ва экрани, қўшимча электр энергияси берувчи ускуна ҳамда масофадан ишловчи микрафон), “Мобиль тарғибот” автомашинаси сифатида, қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ушбу “Мобиль тарғибот” автомобиль ёрдамида содир этилаётган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини ҚФЙ ва МФЙларда, меҳнат жамоалари, бозорлар, ўқув ва мактабгача таълим муассасаларида муҳокама қилиниши, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишни тарғиб қилувчи плакатлар, буклетлар, тавқимлар ва бошқа кўргазмали жиҳозлар тарқатиш, тадбирларнинг аҳамияти ҳақида кенг омма орасида тарғибот ишларини олиб бориш, жамоат транспорти ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда тадбир ўтказилаётгани ҳақидаги реклама ва плакатларни жойлаштириш ва бу борада оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда фаолият юритиб келинмоқда.

Шунга ўхшаш олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида вилоятда йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилга нисбатан 27,4 фоизга, вафот этганлар сони 7,9 фоизга, тан жароҳатлар олганлар сони эса 30,5 фоизга камайишга эришилди.

Албатта соҳа ходимларининг асосий вазифаси халқ мушкулини осон қилишдан иборатдир!