Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда тест синовлари ўтказилди. Нима учун?

Самарқанд давлат университетида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 4 ойлик қайта тайёрлаш ўқув курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди.

Мазкур ўқув курсининг 2021 ўқув йили 1-давраси учун ўтказилган тест жараёнида Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ёшлари иштирок этди.

- Шу пайтга ушбу ўқув курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари Тошкент шаҳрида ўтказилар эди, - дейди Давлат тест маркази вилоят бўлими раҳбари Воҳид Сирлибоев. – Карантин чекловлари сабаб бу йил бу имтиҳон мамлакатимизнинг 4 ҳудудида ўтказилиши белгиланди. Самарқанд давлат университетида ташкил этилган жараёнларда 5 вилоятдан 155 нафар ёш қатнашиши керак эди. Уларнинг 18 нафари турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

Мазкур тест синовларида вилоятимиздан 37 нафар ёш иштирок этди.

Элёр Даверов.