Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда туризмни ривожлантириш учун 100 миллион доллар ажратилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июль куни Самарқанд туманида секторлар раҳбарлари ва вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муайян натижаларга эришилаётган бўлса-да, Самарқанднинг иқтисодиётини мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишда туризм соҳаси асосий йўналиш бўлиши кераклигини таъкидлади. Афсуски, ҳали бу борадаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу билан бирга, боғдорчилик, мева-сабзавот етиштиришда ҳам эришилаётган натижалар бошқа ҳудудлар билан солиштирганда оқсаётгани кўрсатиб ўтилди. Вилоятда айнан мана шу йўналишга ихтисослашган туманлар бор. Бу жойларда энди фақат маҳсулот етиштириб, уни хомашё ҳолида сотишдан кўра, қайта ишлаб, тайёр маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарни кўпайтириш, замонавий мини-технологиялардан фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди. Шу мақсадда мева-сабзавот етиштиришни ривожлантиришга 400 миллион доллар ажратилиши маълум қилинди.