Самарқандда хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган форум ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ''Қизлар овози'' форуми бўлиб ўтди.

Тадбир жамиятда ёш хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларга ''Муваффақиятга эришиш сирлари'' мавзусида ғоя бериш, таклиф ва муаммоларини тинглаш мақсадида ташкил этилди.

- Форумда ташкилотчиларнинг самимий мулоқот қилгани алоҳида аҳамиятга эга, - дейди Самарқанд шаҳридаги 30-мактаб ўқитувчиси Гавҳар Ниёзова. - Мен ҳам ўз таклифимни билдирдим. Масалан, ана шундай форум ёки семинарларда кўпроқ ютуқларга эришган фаол хотин-қизларни таклиф қилишга кўникканмиз. Аслида унча фаол бўлмаганларнинг иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ.

Форумда ''Қизлар овози'' клуби координаторлари сайланди.