Самарқандга “Volkswagen Caddy” тез ёрдам автомобиллари етказиб берилди

Жиззах автомобиль заводи “Volkswagen Caddy” транспорт машиналари базасидаги қурилган тез тиббий ёрдам автомобилларининг навбатдаги партиясини Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга етказиб берди, деб хабар қилмоқда "Ўзавтосаноат" АЖ матбуот хизмати.
Автомобиллар “Turin Invest Engineering” инжиниринг мутахассислари томонидан жиҳозланган ва пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Тез ёрдам автомобилларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ барча керакли жиҳозлар ўрнатилган.