Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамВМИда онлайн битирув кечаси бўлиб ўтди

Бу йил Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг бакалавриат йўналишини 1366 нафар, магистратури йўналишини 47 нафар талаба битирди.
Битирувчилар учун институтда онлайн форматда битирув кечаси бўлиб ўтди. “Сиздан умидимиз катта, азиз битирувчилар!” шиори остида ташкил этилган учрашувда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, Республика Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг фан, таълим ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Ж.Турсагатов, шунингдек, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ахборот хизмати.