Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамВМИда қўшалоқ байрам нишонланди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан маданий-маърифий  тадбир ўтказилди.

Тадбирда институтнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари, хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари Ўзбекистон  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда олийгоҳ маъмуриятининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда “Конституция билимдонлари” кўрик-танлови ташкил  этилиб, унда институт факультетлари жамоалари ҳуқуқий билимларини синаб кўрди.

Танлов якунида ғолиблик зооинженерия факультетининг “Адолат” жамоасига насиб этди.

СамВМИ ахборот хизмати.