Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сардобадаги сув тошқини фожиаси бўйича икки киши қамоққа олинган

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.