Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сектор раҳбарлари фаолиятига ҳам KPI баҳолаш мезонлари жорий этилади

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси билан KPI (Key performance indicator – асосий иш самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланиб, ташкилот, бўлим ёки шахснинг фаолият натижадорлиги баҳоланадиган тўплам) юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарларининг дастлабки кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, KPI бўйича қўйилган талаблар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари, ушбу тизимни жорий этишдаги муаммолар, ҳоким ўринбосарлари фаолиятини KPI бўйича ҳисоблаш рейтинги ва уларни аниқлаш мезонлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Тадбир давомида ҳоким ўринбосарлари Республика бўйича тажриба сифатида KPI тизими жорий этилган туман ва шаҳарларнинг 2020 йил 9 ойи давомидаги дастлабки рейтинги билан таништирилди.

Учрашувда сектор раҳбарлари фаолиятига ҳам келгусида KPI баҳолаш мезонлари жорий этилиши юзасидан тегишли маъсуллардан таклифлар олинди ва ҳудудларда бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритишда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Тадбир доирасида иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.