Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси 5 февраль куни ўтказилади

2021 йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини 2021 йил 5 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар, шу жумладан, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.