Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шифохонага 5-марта келганида вирусологик текширув учун намуна олинган фуқарода коронавирус аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Содиқжон Бердиалиев коронавирусга тест топширишда юзага келаётган камчиликларни маълум қилди.

“Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи фуқаро 19 март кунидан 4 апрель кунига қадар, яъни 16 кун мобайнида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик сезаётгани боис 4 марта Юнусобод туманидаги 51- оилавий поликлиникага ва 1 марта 7-шаҳар клиник шифохонасига мурожаат қилган.

Шифокорлар унга тиббий ёрдам ва муолажалар кўрсатиб, уйига кетишига рухсат беришган.

Ушбу фуқаронинг соғлиғи оғирлашиб, бешинчи марта шифохонага мурожаат қилганидан сўнггина ундан вирусологик текширув учун намуна олинган.

Текширув натижасида унда коронавирус аниқланиб, у ва у билан мулоқотда бўлган 30 нафар фуқаро карантинга олинди.