Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шолғомнинг шифобахш хусусиятлари

Шолғом бир қатор хасталикларда шифо ҳисобланади. Унинг таркибида қанд, минерал тузлар, В1, В2, В6, РР, каротин каби витаминлар, пантотен кислотаси, оқсил, карбон сувлари бор. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, натрий каби моддалар ҳам мавжуд.

⚫ Қайнатиб пиширилган шолғом шамоллашга қарши яхши восита.

⚫ Уни гўшт билан пишириб, истеъмол қилинса, кўкрак ва томоқ юмшашига эришиш мумкин.

⚫ Шолғомнинг барги пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бунинг учун шолғомнинг 10 грамм барги 100 грамм сувда дамланади.

⚫ Шолғомдан универсал дори тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган шолғом устига 1 стакан қайноқ сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади. Ундан ҳар куни чорак стакандан ичиб турилади. Бундай қайнатманинг 1 стакани уйқу олдидан истеъмол қилинса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўтайди. У билан оғиз ғарғара қилинса, томоқ ва тиш оғриғидан халос бўлиш мумкин.

⚫ Шолғом пиширилиб ёхуд хомлигича истеъмол қилинса, кўзга фойда, нафас йўлини яхшилайди, юрак безовталигида ажойиб малҳам бўла олади.

⚫ Шолғомнинг асал билан аралаштирилган шарбати йўталга барҳам беради. Ҳарорат кўтарилганида, томоқ оғриганда наф келтиради.

⚫ Пиширилган шолғомнинг бўтқаси бўғимларга туз йиғилганида оғриқдан халос этади. Уни оғриган жойга қўйиб, боғлаб қўйиш кифоя.

⚫ Шолғомнинг пиширилгани ва шарбати шамоллаш туфайли овоз йўқолганда, бронхиал астмада, тиш оғриғида ижобий натижа беради. У антисептик таъсирга эга.