Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сирдарёда прокурор чўкаётган қизни каналдан қутқариб қолди

Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи “Дўстлик” каналида чўкаётган мактаб ўқувчисини қутқариб қолди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

 Канал орқали ўтиш чоғида прокуратура ходими ёрдам сўраб қичқирган овозни эшитиб, ўзини сувга отган ва чўкаётган қизни қирғоққа олиб чиққан.

 Қутқарилган қиз Гулистон шаҳридаги мактаблардан бирида 10-синфда ўқийди: унга тиббий ёрдам кўрсатилди.