Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ССВ Ҳаж ва Умра зиёратига йўл олаётганларни коронавирусдан огоҳлантирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сафарга йўл олган, Ҳаж ва Умра амалларини бажараётганлар учун эслатма билан чиқди.

— Спиртли нам салфеткалар ёрдамида қўлларингизни тез-тез артиб туринг, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг ёки қўлларингизни совун билан ювинг.

— Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқиндан мулоқот ва алоқа қилишдан чекининг.

— Юзингизни қўл билан кўп ушламанг.

— Йўталганда ва бурнингизни қоққанингизда оғзингиз билан бурнингизга салфетка тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол чиқиндига ташланг ва қўлингизни ювинг.

— Бетоблигингизни сезсангиз, Сиз билан сафарга чиққан гуруҳ аъзоларингизга бу ҳақда хабар беринг ва имкон бўлиши билан шифокорга мурожаат қилинг.

— Фақат яхшилаб пиширилган (қайнатилган ёки қовурилган) овқатни истеъмол қилинг.

— Жамоат жойларида тупурманг.

— Касал уй ҳайвонлари билан, жумладан, сафарларда яқин алоқадан йироқ бўлинг.

— Сафарингиздан олдин Сизда шамоллаш ёки грипп (ўткир респиратор касаллик) аломатлари кузатилса, сафарни бекор қилинг ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

— Доим оғиз ва бурун ниқобларидан фойдаланишни ва яшаш уйингизни тоза ҳаво билан шамоллатишни унутманг.