Умра мавсуми қачондан бошланади?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази янги умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланишини эълон қилди.
Ҳаж-умра маркази томонидан 30 йилдан ортиқ амалий тажриба асосида зиёратчилар учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.
Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:
Uzbekistan Airways’нинг Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан тўғри парвозлар;
3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
"Жидда – Мадина"," Мадина – Макка" ва "Макка – Жидда" йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;
Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
3 маҳал овқатланиш;
Мадина шаҳрида Набавий масжиди, Равза, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.
Қайд этилишича, умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, ибодат ва сафарнинг осон ва хотиржам ўтишини таъминлайди.