Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ССВ Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади.

🛏 Ерниязовда жорий йил 24 июнь куни “COVID-19” инфекцияси тасдиқланган ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир, полиорган, ўткир жигар ва буйрак етишмовчиликлари, бош мия шиши, инсульт каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, кеча ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.