Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Статистика идоралари ходимлари учун ўқув-семинар уюштирилди

Замон талаби билан ижтимоий тармоқларда корхона ва ташкилотлар ўз саҳифасини очиб, фаолияти ҳақида ахборот бериб бормоқда. Ахборотнинг очиқлиги, эркинлиги ва ҳаққонийлигига йўл очилган бир пайтда тегишли ташкилотлар керакли маълумотларни бера олаяптими?

Бугун вилоят Матбуот уйида статистика ходимлари иштирокида “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг моҳиятини кенг тарғиб этиш масалаларига бағишланган ўқув-семинарида бу ҳақда айтиб ўтилди.
Статистик маълумотлар айнан одамларни қизиқтириши боис ушбу соҳа ходимларига ахборот сўраб мурожаат этган шахсларга қонун доирасида ахборот бериш лозимлиги тушунтирилди.

Х.ЭРНАЗАРОВА.