Сувнинг қадрини “Сувоқава” биладими?
- 29.04.2019 11:24
- 195
- Долзарб
Таҳририятимиз биноси (У.Турсунов кўчаси) яқинидаги ичимлик суви қувуридаги носозлик туфайли сув оқиб ётганига бир ҳафта бўлди. Тегишли идораларга мурожаат қилдик.
Самарқанд шаҳар “Сувоқава” корхонасидан, вилоят ташкилотидан масъуллар келиб ҳолат билан танишди. Сув чиқаётган жойни махсус техникалар ёрдамида ковлаб кўришди. Сув бу ердан чиқмаётган экан. Тармоқнинг бошланиш жойини кўриш керак, деб кетишди. Шанба-якшанба куни тузатишларини айтишган эди.
Бугун эрталаб келсак, аҳвол ўзгармаган.
Бир ҳафта давомида бу ердан қанча ичимлик суви беҳуда оқиб ётди, қаерларгадир, кимларгадир сув етиб бормади. Бунинг ҳисоби бормикан? Кўчадаги ёки хонадондаги бирорта жўмрак носозлиги оқибатида ичимлик суви беҳуда оқиб ётса, жарима қўллашади, лекин нега бир ҳафтадан буён тонналаб сув сарф бўлаётган аварияни бартараф этишга эътибор қаратишмайди? Нима, сувнинг қадр-қимматини “Сувоқава” масъуллари билмайдими?
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа