Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркорларнинг асосий хатолари нимада?

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқаро тоифадаги бизнес консултант, тадбиркор Мурат Аъзамов иштирокида "Тадбиркорларнинг асосий хатолари" мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарси давомида ёш ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ''Тадбиркор ўзи ким?'', ''Тадбиркор бўлиш учун нималар қилиш керак?'', ''Бизнес учун тўғри соҳани қандай танлаш мумкин?'', ''Тўғри бизнес-режани қандай тузиш керак?'', ''Рақобатчиларни қандай таҳлил қилиш керак?'', ''Қандай қилиб бизнес шерикни танлаш керак?'', ''Реклама учун қанча пул сарфланиши керак?'' ва бошқа шу каби каби саволларга жавоб олди.

Шунингдек, давлатимиз томонидан ёшларга яратилган имкониятлар,  имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

- Самарқандда тадбиркор бўлишга қизиқувчи ёшлар кўп, - дейди М.Аъзамов. - Аммо бу соҳада муваффақиятга эришиш учун биргина қизиқишнинг ўзи камлик қилади. Асосийси, чуқур билим, қолаверса, пухта бизнес-режа зарур. Илмсизлик ва хом режа тадбиркорнинг хатоси ҳисобланади.

Ғофиржон БОБОБЕКОВ.