Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ташқи ишлар вазирлиги Туркияда вафот этган икки ўзбекистонлик ҳақида хабар берди

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 2002 йил 21 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Б.нинг 2021 йил 2 январь куни Измир музофоти (Туркия Республикаси) Каршияка туманидаги турар-жой биносининг ўнинчи қаватидан тушиб кетиши оқибатида вафот этганлиги ҳақида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича тергов жараёнини бошлади.

Бундан ташқари, Бош консулхона маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Р юрак етишмовчилигидан вафот этган.

«Бош консулхона юқоридаги ҳолатларни назоратга олиб, Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди".

Шунингдек, консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Анқара шаҳридаги мамлакатимиз элчихонасига (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (тел.: +90 212-323-20-36, +90 212-323-20-37) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.