Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ташқи рекламаларни жойлаштириш тартибга солинади

Тарихий-шаҳарсозлик муҳити ва туманлар (шаҳарлар)нинг мавжуд бинолари меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларни таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантириш мақсадида, шунингдек, Шаҳарсозлик кодекси, "Реклама тўғрисида"ги ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мyвофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралда “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан ташқи рекламаларни жойлаштириш тартиби белгиланди. Қарорнинг тўлиқ матни билан https://lex.uz/pdfs/4742951 орқали танишишингиз мумкин