Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоасини келаси йилнинг 14–31 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёрлайди.

Ёшларнинг ушбу чемпионатгача бўлган тайёргарлик режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, U-19 термаси тайёргарлик жараёни санаси Ўзбекистон МТЖнинг ФИФА кунлари доирасидаги тақвими билан бир вақтга тўғри келмайди. Шу сабабли, Темур Кападзе миллий жамоада ҳам бош мураббий ёрдамчиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Аввалроқ U-19 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзларини нопрофессионал тарзда тутганликлари учун ЎФА Ижроқўми Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев раҳбарлигидаги мураббийлар штабини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича қарор чиқарган эди.