Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Терма жамоамиз Сингапур жамоасини ҳам енгди

 Жаҳон чемпионати – 2022

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги учинчи ўйинини Сингапур термасига қарши ўтказди.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур саралаш босқичининг “D” гуруҳида Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур миллий термаларига қарши куч синашмоқда.

Гуруҳ босқичининг дастлабки турида Фаластиндан сафарда қабул қилинган мағлубиятдан сўнг Тошкентда Яманни йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган миллий терма жамоамиз тўртинчи турда Сингапур термасига қарши сафарда майдонга тушди.

Қизиқарли баҳсларга бой ўтган ўйинда жамоамиз рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур учрашувда Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов (2 та) рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичидаги тўртинчи ўйинини 14 ноябрь куни Тошкентда Саудия Арабистони футболчиларига қарши ўтказади.