Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Термизда уч эгизак дунёга келди

Кеча Термиз шаҳридаги Саховат маҳалласида яшовчи Ҳайдаровлар оиласида уч нафар эгизаклар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки қиз фарзандидан сўнг уч эгизакли бўлди.

Кесарча кесиш амалиёти орқали 39 ҳафтада дунёга келган чақалоқларнинг каттаси Ҳасанбой 2485 грамм, Фотима ва Зуҳрахонлар 2500 грамм вазнда. Улар малакали мутахассислар кўригидан ўтказилди, барчаси соғлом. 

Аёлнинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилиш ташкилотида ишчи бўлиб, меҳнат қилади.

Айни пайтда она ҳам, чақалоқлар ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида бўлиб, уларга тажрибали шифокорлар томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.