Уч эгизакни дунёга келтирган вақт аҳволи оғирлашган она ҳақида маълумот берилди
- 24.01.2020 15:42
- 329
- Саломатлик
Кеча, ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида уч эгизакни дунёга келтирган онанинг туғруқ жараёнида қон томирлари ёрилгани, шунинг учун қонни тўхтатиб бўлмаётгани ва доимий қон қуйиб туриш зурурлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бу аёлнинг ҳолати ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, 1990 йилда туғилган ҳомиладор аёл Озода Маниёзова 2020 йил 14 январь куни соат 02.00 да оғир ҳолатда Андижон вилояти Перинатал марказига шошилинч ётқизилган.
16 январда эса у кесарча кесиш йўли орқали 3 нафар - 2 ўғил, 1 қиз фарзанд кўрди.
Ҳозирда эгизак чақалоқлар реанимация бўлимида малакали шифокорлар назоратига олинган.
Аёлнинг ўзи реанимация бўлимида оғир ҳолатда, белгиланган тартибда даво муолажаларини олмоқда.
Теглар:
уч эгизак
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 57 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!