Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Термиздаги “Самарқанд”га қизиқиш катта

Халқаро бахшичилик санъати фестивалида иштирок этаётган Самарқанд вилояти вакиллари учун ажратилган майдон айни пайтда фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари билан гавжум.

Айниқса, хорижлик журналистлар ва меҳмонлар Самарқанд павильонидаги рамзий Регистон майдони, миллий ҳунармандлар кўргазмалари ва бадиий, фольклор жамоалар чиқишларини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан томоша қилмоқда. Дунёга машҳур Самарқанд нонларидан татиб кўриб, ҳақиқий шарқона бозор кўринишларига гувоҳ бўлмоқда.

Фестиваль меҳмонларидан бири бўлган Тожикистон республикаси маданият вазири Шамсиддин Орзумбекзода бугун вилоятимиз вакилларининг кўргазмалари билан яқиндан танишди.

Россиянинг “Культура” телеканали ижодкорлари эса Самарканд бозори ҳақида махусус фильм тайёрлашга киришди.