Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тезкор бригадалар томонидан электр таъминотидаги узилишлар бартараф этилмоқда

Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авариявий ҳолатлари ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда.

Айни вақтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ топшириғи билан республикамизнинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраган ҳолда, ушбу ишларни якунлаш ва электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.