Тойлоқдаги асосий электр нимстанцияларга қўшимча қувват уланди
Ўтган йили туманнинг 75 фоиз аҳолисини электр билан таъминлайдиган Боғизоғон нимтансиясида юз берган авария сабаб бир неча кун давомида истеъмолчилар электрсиз қолганди. Айни вақтда мана шу нимстанцияга ҳам икки баравар оширилди.
Тойлоқ туманидаги Адас маҳалласида жойлашган 10000 кВт нимстанцияга қўшимча 6300 кВт қувват қўшилиб, жами 16300 кВт етказилди. Бу эса Адас, Равот, Давлатобод ва Шопўлот маҳалаларида яшовчи 15 минг нафар аҳоли хонадонида электр таъминоти яхшиланди.
- Боғизағон нимстанцияси 30 минг кВт қувватга эга бўлиб, шу пайтгача туманнинг 75 фоиз аҳолисига электр қуввати етказиб берган, - дейди туман ҳудудий электр таъминоти бош муҳандиси Бекзод Юсупов журналистлар учун ташкил этилган пресс-тур давомида. – Эндиликда нистанция қуввати 72300 кВтга етказилиб, нафақат тумандаги, балки Ургут туманининг ҳам бир қатор маҳаллаларидаги 10 мингдан зиёд хонадонни электр билан таъминламоқда.
Туманда юқори қувватли нимстанциялари сони 3 тага, тармоқлар узунлиги 1 433 километрга етказилган. Жами 902 та трансформаторлар аҳолининг энергия таъминотини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Тепақишлоқ махалласи “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастури асосида қайта юз очмоқда. Қишлоқ аҳолисининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида қўшимча 2 та 160/10 трансформатор пункти, 330 дона симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди. Қарийб 12 километр масофадаги ҳаво тармоқлари ёпиқ кабелларга алмаштирилмоқда.
Туман ҳудудий электр таъминоти бошлиғи Акбар Сиддиқовга кўра, жорий йилда 230,52 километр тармоқ ва 112 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлашни режалаштирилган. Бугунгача 78,2 километр тармоқ ва 41 дона трансформатор пункти капитал, 88,4 километр юқори ва паст ҳаво тармоқ, 38 дона трансформатор эса жорий таъмирланган.
Пресс-турда жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган 276,3 млн.кВт электр энергиясининг 49,73 млн.кВт яъни, 16,9 фоизи ҳавода йўқолаётгани, 424 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқлангани ҳамда 487 та ҳужжат судларга ўтказилгани ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.