Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТИВ: Ухан шаҳридаги 81 нафар юртдошимиз учун чартер рейслар ташкил этилади 

Ҳамюртларимиздан 2020 йил 1 февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш кетаётганини маълум қилди.

Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Ухан шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси маълумотига биноан 1 феврал ҳолатига кўра, Уҳан шаҳрида 81 нафар юртдошимиз бор, деб хабар бермоқда ТИВ Ахборот хизмати.

Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган ҳамда “WеЧат” ижтимоий тармоғи («Wуҳан 2020 Узбекистан», «Эмбассй оф Узбекистан» и «Узбекистан студентс №1» гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда.

Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5 феврал кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

ТИВ Ўзбекистон фуқароларидан 3 феврал куни Пекин шаҳрига келишларини сўрамоқда. 

Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилиши айтилмоқда.