Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тўловни терминалдан олмаганлик учун 5 миллион сўм жарима бор

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари тўлов терминали ўрнатмасдан ўз фаолиятларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

Шунингдек, терминалдан фойдаланиш талабларига риоя этилмаганлиги савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилиб, тадбиркорлик субъектлари зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига олиб келади.

Жумладан, Солиқ кодексининг 221-моддасига кўра, ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик - беш миллион сўм миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Қонунчилик ҳужжатларига кўра, давлат солиқ идоралари: 

- тўлов терминалларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириши;

- банк карталаридан тўловлар қабул қилиш талабларига сўзсиз риоя қилишини таъминлаш мақсадида мунтазам мониторинг ўтказиб бориши;

- тўлов терминалларини ишлатиш юзасидан белгиланган тартибга мувофиқ, савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб туриши лозим.

Савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш корхоналари товар ёки хизматлар учун тўловларни тўлов терминаллари орқали қабул қилишдан бош тортса, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 66 234-06-16 ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.