Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқда 7 ойда 140 та хронометраж ўтказилди

Пул тушумлари, норасмий ходимлар сонига доир асл вазиятга ойдинлик киритишда, хуфиёна иқтисодиётга барҳам беришда хронометраж тадбирлари муҳим ўрин тутади. Жорий йилнинг ўтган даврида Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекция ходимлари томонидан 140 та хронометраж ўтказилди.

Хронометраж тадбирлари давомида рўйхатдан ўтказилмаган 27 нафар ходим фаолият юритаётгани аниқланди. Пул тушумлари кўрсаткичларида ҳам ўзгаришлар бўлганини таъкидлаш лозим. Жумладан, хрометраж ўтказилган кунда пул тушуми жами 717 миллион 301 минг 850 сўмни ташкил қилди. Шундан нақд пул 497 миллион 167 минг 900 сўмни, банк терминали орқали тўлов 220 миллион 133 минг 950 сўмни ташкил этди.

Хронометраж ўтказилгандан бир ҳафта олдинги жами пул тушуми 505 миллион 273 минг 500 сўм бўлган. Шундан нақд пул 267 миллион 958 минг 300 сўмни, банк пластик карточкалари орқали тўлов 237 миллион 315 минг 200 сўмни ташкил этганини таъкидлаш керак.

Самарқанд вилояти давлат

солиқ бошқармаси Ахборот хизмати.