Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “онлайн” назорат касса машиналаридан фойдаланмай келаётган тадбиркорлар сони маълум бўлди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ўроқовга кўра, “Онлайн” назорат касса машинаси ўрнатиш, виртуал касса тизимини жорий қилиш ва банкдан ташқари пул маблағлари айланишини қисқартириш ҳисобига бюджетга қўшимча 10,2 миллиард сўм маблағ туширилган.

Бугунги кунда “онлайн” назорат касса машиналаридан 2 835 та шохобча фойдаланмасдан келмоқда, 1 954 таси 3 кун, 1 539 таси 10 кун, 2 486 таси 30 кундан ортиқ вақт мобайнида фойдаланмаган.

Бугунги кунда 19 752 та нақд пул тушумига эга шохобчалар мавжуд бўлиб, шундан 18 970 тасига “онлайн” назорат касса машинаси ўрнатилган, яна 782 тасига ўрнатилиши белгиланган.
Таъкидланишича, бюджетга солиқ йиғимини кўпайтиришдаги энг оғир нуқталардан бири ҳам айнан НКМларни ишлатмаслик, харид учун чек бермаслик ва ўз навбатида солиқни яшириш бўлиб қолмоқда.