Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тойлоқлик ўқувчи-қизлар энг ораста деб топилди

“Ораста қизлар — 2020” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Кўрик-танловда вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларидан ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактаби ўқувчи-қизларидан иборат жамоалар 4 шарт бўйича беллашди. Зукко ва билимдон, энг топқир ва китобхон, шу билан бирга, пазанда, саришта бўлган қизлар жамоасини ҳакамлар ҳайъати азолари баҳолашди.

Истеъдоди, иқтидори, билими ва маҳоратини намоён этган Тойлоқ туманидаги 22-умумтаълим мактабининг “Нафосат билимдонлари” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, Оқдарё тумани ва Самарқанд шаҳри жамоалари иккинчи, Каттақўрғон шаҳри, Паст Дарғом ҳамда Самарқанд туманлари жамоалари учинчи ўринни қўлга киритди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.