Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда айланаси 22 одамнинг қулочига сиғадиган чинор «Давлат табиат ёдгорлиги», деб эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг "Ёши 100 ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш ва уларни давлат табиат ёдгорликлари, деб қабул қилинган дарахтларни муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига киритиш" юзасидан берилган топшириғига асосан Ургут тумани ҳудудида мавжуд бўлган жами юзлаб туп тут, ёнғоқ, чинор ва тол дарахтлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан "Давлат табиат ёдгорлиги", деб эълон қилинмоқда.

Масалан, яқинда Омонқўтон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 600 ёшдан катта бўлган, кенглиги 22 одамнинг қулочига тенг бўлган чинор дарахти туман ҳокимлигига давлат кадастрига киритиш  учун тақдим этилди.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.