Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Уй-жой билан боғлиқ ярим асрлик муаммо қачон барҳам топади?” сарлавҳали мақолага Олий суд муносабат билдирди

“Zarnews.uz” сайтида эълон қилинган “Уй-жой билан боғлиқ ярим асрлик муаммо қачон барҳам топади?” сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди, деб хабар беради Олий суд матбуот хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи Олимжон Ўсаров.

Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг иш юритувига Иштихон тумани, Халқобод маҳалласи, Мурод Жўраев кўчаси 11-уйда яшовчи Дилором Абдураҳмонованинг уй-жойни ёхуд ер майдонини қайтариб олиб бериш билан боғлиқ бўлган даъво аризаси 2019 йил 29 июль кунига қадар келиб тушмаган. Шунингдек, Д.Абдураҳмонованинг иштироки билан боғлиқ бўлган бошқа фуқаролик иши ҳам кўрилмаган.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Д.Абдураҳмонованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ишонч телефони орқали йўллаган мурожаатлари ҳамда Иштихон туман ИИБ томонидан келиб тушган аризаси фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди томонидан ўрганиб чиқилган ҳамда Д.Абдураҳмоновага тегишли тартибда судга даъво ариза билан мурожаат қилиши ҳақида тушунтириш берилган. Негаки, Д.Абдураҳмонованинг аризалари Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 189-моддаси 6-бандида назарда тутилган, яъни даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар ҳамда 191-моддасида кўрсатилган талаблар асосида берилмаганлиги аниқланган.

Шу сабабли Д.Абдураҳмоновага юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, тегишли тартибда судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги маълум қилинади.