Олий суд қатағон қурбонларининг яна бир гуруҳини оқлади

24 август куни Олий судда совет давридаги “Учлик Кенгаши”нинг махсус йиғилиш қарорларига кўра, 1929-1931 йилларда ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида “босмачилик ҳаракати”да, қуролли тўда тузиб, совет ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССР фуқаролари бўлган 240 нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 5 та жиноят иши бўйича 240 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.