Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Узоқ вақтдан буён набираларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётган фуқарога хотин-қизлар қўмитаси ёрдам берди

Самарқандда ташкил этилган “Аёллар ижтимоий ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори” номли форум доирасида Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғонида жойлашган Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси фаолияти билан танишилди.

Маълумки, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — ҳар бир инсон ҳаётида дастлабки расмий ҳужжат ҳисобланади. У фуқаролик паспорти каби боланинг шахсини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, тадбирда узоқ вақтдан буён набираларига гувоҳнома ололмаётган Самарқанд туманида яшовчи фуқаро М.С.нинг фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.