Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ваҳимасига ҳожат йўқ: товарлар экспорти ва импорти тўхтамайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга биноан икки ҳафта муддатда солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш орқали ишга солинмаган захираларни излаб топиш, ҳисобланган солиқлар тўлиқ тўланишини таъминлаш, “яширин” иқтисодиётни қисқартириш ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилигининг янги, самарали шаклларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан биргаликда:

- юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш бўйича тезкор штаб ташкил этилади;

- 2020 йил 1 апрелдан бошлаб импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тезкор тартибда, шу жумладан, рухсат берувчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келгунга қадар бериш орқали божхона расмийлаштируви механизми жорий этилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.