Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят архиви кубоги учун спорт мусобақалари ўтказилади

Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси ҳамда 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 11-12 март кунлари “Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси кубоги” учун спорт мусобақалари ўтказилади.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган спорт беллашувларида вилоят, туман ва шаҳар архив муассасалари ходимлари иштирок этади.

Бунинг учун жорий йилнинг 5 мартига қадар мусобақада иштирок этиш талабномаларини бошқармага тақдим этишлари лозим.

Мусобақаларни қуйидаги спорт турлари бўйича ўтказиш белгиланган:

Эркаклар ўртасида:

- 2 километр масофага югуриш;

- куч синашиш (армрестлинг);

- стол тенниси;

- футбол;

Аёллар ўртасида:

- 200 метрга эстафетали югуриш;

- шашка;

- стол тенниси;

- волейбол.