Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига биноан бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ДБҚ ахборот хизмати.

Божхона хизмати полковниги Мирзараҳимов Якуб Ҳакимович Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Я.Мирзараҳимов Давлат божхона қўмитаси божхона институти бошлиғининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.