Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими ўринбосари мактабларда дарсликлар етишмаслиги сабабини ўрганди

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблардаги таълим жараёнлари билан танишди.

Танишув чоғида ўқувчиларга дарслик етишмаслиги, ҳатто, синф журналлари берилмагани кузатилди.

Ўқитувчи ва ўқувчилар вилоят ҳокими ўринбосарига ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилди. Аксарият муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

Шундан сўнг Р.Қобилов таълим таъминот базасининг вилоят филиалига бориб омборхонани кўздан кечирди.

Бу ерда ҳали тарқатилмаган ўқув адабиётлари, доска, парта ва бошқа ашёлар борлиги аниқланди. Бу жиҳозларни эҳтиёж мавжуд мактабларга зудлик билан етказиш бўйича топшириқлар берилди.