Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокимлиги пиллакорларга табрик йўллади

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун - 10 июнь куни вилоят пиллакорлари шартномада белгиланган «кумуш тола» режани бажарди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлиги пиллакорларга табрик йўллади. Унда, жумладан, шундай дейилади:

«Об-ҳавонинг серёғин келиши ва табиат инжиқликларига қарамасдан вилоятимиз «кумуш тола» ижодкорлари пилла етиштириш бўйича шартномавий топшириқни 2645 тонна ўрнига 2646,6 тоннага ёки 100,1 фоизга бажариб, юқори кўрсаткичга эришдилар.

Хусусан, Паст Дарғом, Каттақўрғон, Нарпай, Булунғур, Иштихон тумани пиллакорлари вилоятда биринчилардан бўлиб шартнома режаларини ортиғи билан уддалашди.

Вилоят ҳокимлиги пилла етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган барча фермер хўжаликларига, пиллачиларга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради».