Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоятдаги 1300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектининг сўровномалари таҳлил этилди

Вилоятимизда ўтган йилнинг 4-чорагида давлат статистика қўмитасидан  белгилаб берилган 1304 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган кузатув сўровномалари таҳлил этилди.

Таҳлилларга кўра, йиллик давлат статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан тушган тушумга эга 1060 та корхонанинг 944 таси 388082,2 миллион сўмлик, кузатув йилида янги ташкил этилган 108 та кичик корхона ва микрофирмаларнинг 44 таси 3206,7 миллион сўмлик соф тушумга эга эканлиги аниқланди.

Йиллик давлат статистика маълумотлари бўйича маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан тушумга эга бўлмаган 136 корхонанинг 11 таси 1268,9 миллион сўмлик маҳсулот (товар, иш, хизматлар) сотишдан тушган соф тушумга эга эканлиги кузатилди.

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати.