Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияларига кимлар раисликка сайланди?

Аввало, доимий комисиялар ҳақида. Комиссиялар амалдаги тартибга кўра, сессиялар кун тартибига доир таклифларни шакллантиришда иштирок этади. Яъни, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мажлислари, сессиялар кун тартибига киритилаётган масала тааллуқлилиги бўйича дастлабки тарзда доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Шу нуқтаи-назардан доимий комиссияларни маҳаллий кенгашларнинг асосий ишчи органлари, дейиш мумкин.

Хўш, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясида нечта доимий комиссия тузилди ва уларга кимлар раис этиб сайланди?

Бу саволга қуйида батафсил жавоб олишингиз мумкин:

1. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига 13-Килдон сайлов округидан депутат Феруз Фурқатович Насруллаев;

2. Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига 5-Саттепо сайлов округидан депутат Шохрух Давронович Джуракулов;

3. Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига 58-Жозмон сайлов округидан депутат Мирзо Рустамович Ихтиёров;

4. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича доимий комиссия раислигига 6-Меҳробод сайлов округидан депутат Сухроб Абдугафарович Рафиков;

5. Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия раислигига 15-Деҳқонобод сайлов округидан депутат Ўктам Саидмурадов;

6. Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия раислигига 14-Мингчинор сайлов округидан депутат Бахтиёр Носирович Абдуллаев;

7. Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссия раислигига 23-Қўшработ сайлов округидан сайланган депутат Шавкат Уракович Джаникулов сайланди.