Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой апрелда «поезд–самолёт»ни намойиш этмоқчи

Хитой тез ҳаракатланиш мумкин бўлган йўллар қурилишида мўъжиза кўрсатмоқда, деб ёзади «Мир новостей» ҳафтаномаси.

Бундан 20 йиллар муқаддам мамлакат темир йўлларида тезлик соатига 48 километрдан ошмасди – ундан кўра машинада тезроқ эди. Бугунги кунда ушбу мамлакат жаҳонда энг юқори тезликдаги темир йўллар тармоғига эга бўлиб, умумий узунлиги 7050 километрдан зиёд. Ҳатто 2000 километрлик қисмида поезд тўхтамасдан соатига 350 километр тезликда юрадиган янги тезюрар поезд яратилди.

У дунёдаги бирорта темирйўл транспортига ўхшамайди. Кузатувчиларнинг айтишича, поезд Хитой қиличини эслатади. Аммо у магистралга чиққани йўқ. Синов платформаси вазифасини утяпти, холос. Унга қараб, келажакда янги – соатига 1500 километр тезликда «учадиган» ўта тезюрар поездларни яратишда технологик-муҳандислик ечимларини топишда фойдаланилади.

Жануби-ғарбий транспорт университети профессори Чэнду Чжан Вэйхуанинг таъкидлашича, бундай поезд таркиби 2021 йил апрелда пайдо бўлади.

Ушбу «поезд–самолёт» ҳавоси деярли тўлиқ сўриб олинган вааакум қувурлари ичида ҳаракатланади.

Т.ШОМУРОДОВ.