Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хоразмликлар Самарқанднинг туризм салоҳияти билан танишмоқда

Самарқанд вилоятида мамлакатнинг қўшни вилоятлари орасида ички туризмни оммалаштириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ вилоятда туризм соҳасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, янги ташкил этилган экологик ва агротуризм объектлари, шунингдек, бошқа замонавий инфратузилма билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятининг бир нечта туман ҳокимликлари вакиллари, Туризмни ривожлантириш департамент ходимлари, туроператорлар, тадбиркорлар, вилоят ҳунарманд уюшмаси аъзолари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари, эътиборли масканларини зиёрат қилдилар.

Меҳмонлар сафарининг биринчи кунини «Конигил» туризм қишлоғидан бошлаб, мажмуадаги янги ҳунармандчилик маркази, этнотуризм, агротуризм, гастрономик ва бошқа сайёҳлик йўналишларини қамраб олган муҳитдан баҳраманд бўлишди.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, хоразмликларнинг вилоят бўйлаб саёҳати давом этмоқда.