Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хотин-қизлар қўмитаси онаси бетоб бўлган қизларга ёрдам кўрсатди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари “Озодлик” орқали намойиш этилган “Ҳеч нарсага қизиқиш йўқ, онам яшасалар бўлди...” мавзусидаги танқидий мақола юзасидан Ситора ва Нозима яшайдиган хонадонга бориб, муаммони атрофлича ўрганди.

Унга кўра, ҳақиқатан ҳам бу қизларнинг онаси саратон касалига чалинган. Ҳозирда Тиббиёт академиясида навбатдаги даво муолажасини олмоқда. Қўмита даволаниш учун дори-дармонларини ўз вақтида етказилиб берилишини назоратга олди.

Тошкентлик Ситора ва Нозима бугуннинг ўзидаёқ ёзги-қишки кийим-кечак билан таъминланди. Таътилдан сўнг мактабга ўз вақтида тўлиқ таълим олиш учун шароитлар яратилди.

Хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги саховатпеша инсонлар томонидан тўлаб берилди. Ҳозирги кунда қизлар бувиси қарамоғида.